Эроннинг олий етакчиси АҚШни терроризмнинг дунёдаги “бош ҳомийси” деб атади

Дата: 15:29, 18-05-2015.

Тошкент. 18 май. ЎзТАГ – Эрон Ислом Республикасининг олий етакчиси Али Хумайний АҚШни терроризмнинг дунёдаги “бош ҳомийси” деб атади, деб хабар беради Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

“АҚШ корфазда ўз мақсадларига эришиш ниятида. Ва зарур ҳолатда уни ҳафвсиз бўлмаган ҳудудга айлантириши мумкин”, - деди Хумайний эрон ҳукумати ва мусулмон мамлакатлари элчилари билан Теҳрондаги қароргоҳида бўлган учрашувда.

Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Яқин Шарқдаги вазиятни қарорсизлантириш учун “терроризмга яширин кўмак кўрсатмоқда”. Айни пайтда у ҳарбий низолар америка ҳукмрон доираларига ҳар доим қўл келгани, чунки бу орқали АҚШ дунёдаги стратегик мақсадларига эришишга ҳаракат қилишини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Хумайний Эрон ҳеч қачон Баҳрейн, Яман, Фаластин ва Суриянинг “эзилган” халқларига ортини ўгирмаслигини ва уларнинг уларнинг ҳақиқат ва озодлик учун курашларида қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди.

“Ислом Республикаси Яқин Шарқдаги ноҳақ хужумга учраган барча давлатларни қўллаб-қувватлайди”, - деди у.

Шу билан бирга, у ямандаги вазиятга тўхталиб, Саудия Арабистони бошлиқ ҳудудий мамлакатлар коалициясининг кейинги бир неча ҳафта давомида ўтказаётган ҳарбий операциясини кескин танқид қилди.

Аятулла шунингдек “Форс корфазининг хавфсизлиги ушбу ҳудуд мамлакатлари зиммасида”лиги ва “ушбу ҳудудда ҳавфсизликнинг сақланиши дунёдаги барча учун фойдали”лигини эслатди.

“Биз ҳудуд халқларининг ислом уйғониши жараёнини кузатмоқдамиз. Ва ушбу ислом уйғонишини ҳеч нима билан енгиб бўлмайди”, - деб қўшимча қилди Хумайний Ямандаги воқеаларни шарҳлар экан.

Янгилик билан ўртоқлашиш: