Эроннинг Яманга гуманитар ёрдам билан жўнатилган кемаси Қизил Хоч томонидан кўздан кечирилади

Дата: 12:07, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Эроннинг Яманга гуманитар ёрдам олиб кетаётган Iran Shahed кемаси Жибутига йўл олмоқда. У бу ерда Халқаро Қизил Хоч қўмитаси (ХҚХҚ) вакиллари томонидан кўздан кечирилади, деб хабар беради Эрон телеграф агентлиги (ЭрТАГ).

“Кема жибути ҳукуматининг Қизил Хоч томонидан текшириш ўтказишга рухсатини кутмоқда. Кейин у яманнинг Ходейда портига йўл олади”, - деди кема капитани Масуд Гази Мирсаид Sputnik агентлигига интервьюда.

Унинг сўзларига кўра, кемани айнан Саудия Арабистони эмас, балки ХҚХҚ томонидан текширилади. Кема эса Баб-эл-Мандеб бўғозига режалаштирилганидан кейинроқ киради.

Хабарларга кўра эроннинг Қизил ярим ой жамияти томонидан тўпланган гуманитар ёрдам олиб кетаётган Iran Shahed кемаси эрон портидан 12 майда ЭИР ҲДК кемаси ҳамроҳлигида йўлга чиққан. Унда озиқ-овқат, тиббий воситалар ва биринчи зарурият предметлари олиб кетилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, 26 мартда Саудия Арабистони бошлиқ коалиция Ямандаги хуситлар гуруҳини ҳаводан йўқ қилиш бўйича операцияни бошлаган эди. Апрел охиради коалиция тадбирни давом эттирди. Бундан кўзланган мақсад – хуситларни мамлакатдан қочган собиқ давлат бошлиғи Абд Раббу Мансуру Ҳади ва унинг ҳукуматини яна қайтаришга мажбур қилишдан иборат.

Янгилик билан ўртоқлашиш: