Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кўп эҳтимоли билан ёғингарчилик бўлмайди

Дата: 11:52, 05-01-2015.

Тошкент. 5 январ. ЎзТАГ – Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кўп эҳтимоли билан ёғингарчилик бўлмайди, баъзи ерларга туман тушиши мумкин, республиканинг тоғли туманларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар  қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 11-13° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: