Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ 15 даражадан ошмайди

Дата: 15:02, 19-11-2014.

Тошкент. 19 ноябр. ЎзТАГ – Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида иссиқ 15 даражадан ошмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-5° илиқ, кундузи 7-9° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 3° совуқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғади. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади. 
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: