Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида кечаси ҳаво совуқ бўлади

Дата: 12:19, 07-11-2014.

Тошкент. 7 ноябр. ЎзТАГ – Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида кечаси ҳаво совуқ бўлади, кундузи эса анча салқин об-ҳаво кузатилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-12 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7°совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: