Эртага бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда

Дата: 18:04, 13-09-2016.

Тошкент. 13 сентябр. ЎзТАГ – Эртага, чоршанба, 14 сентябр куни бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши прогноз қилинмоқда, баъзи жойларда ҳаво ҳарорати 32°гача кўтарилади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° иссиқ, кундузи 28-30° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 25-30° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18° иссиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: