Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида очиқ қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади
Тошкент. 5 феврал. ЎзТАГ – Эртага, 6 феврал деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида очиқ қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади, ҳаво ҳарорати фақат кечаси совуши кутилади, республиканинг баъзи жойларида туман тушиши мумкин, тоғли жойларда қор кўчиши хавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 13-15° илиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 12-17° илиқ.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларгатуман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2°гача совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с. тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.


