Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ҳам мумкин

Дата: 14:16, 24-11-2014.

Тошкент. 24 ноябр. ЎзТАГ – Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши ҳам мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қорга айланиши мумкин). Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 0-2° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 2° совуқ - 2° илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир қорга айланиши мумкин). Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарққа ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ёғади. Ғарбдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ -3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли ёмғир, қор ёғади. Ғарбдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кучли ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарққа ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сгача кучайиши ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: