Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Дата: 12:43, 08-01-2015.

Тошкент. 8 январ. ЎзТАГ – Эртага деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлмайди, республиканинг тоғли туманларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кечқурун 0°гача пасаяди.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор).Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 2-7° илиқ, кечга бориб 0-2° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ, кечга бориб 0°гача совуйди.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғиб, кечқурун қорга айланади) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик бўлади, туман тушади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади, баъзи жойларда 15-20 м/с.га ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: