Эртага фақат Тошкентда, тоғларда ва Фарғона водийсида термометр кўрсаткичи 32 даражадан юқорига кўтарилмайди

Дата: 12:32, 26-05-2016.

Тошкент. 26 май. ЎзТАГ – Жума, 27 май куни фақат Тошкентда, тоғларда ва Фарғона водийсида термометр кўрсаткичи 32 даражадан юқорига кўтарилмайди, мамлакатнинг қолган ҳудудларида 40 даражагача иссиқ бўлади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 5-10 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 12-17 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20° илиқ, кундузи 30-32° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22° илиқ, кундузи 33-38° иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35 иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25° илиқ, кундузи 34-39° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 27-32° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида унинг тезлиги 15-20 м/сгача чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15°, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: