Эртага Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда

Дата: 12:16, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – Эртага Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кутилмоқда, республика пойтахтида ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг иккинги ярмида ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 17-19° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 12-17° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 17-20° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-14° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-20° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлиб, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: