Эртага Сурхандарё вилоятининг баъзи жойларида бир оз қор ёғиши мумкин

Дата: 12:52, 27-01-2015.

Тошкент. 27 январ. ЎзТАГ – Эртага, 28 январда Сурхандарё вилоятининг баъзи жойларида бир оз қор ёғиши мумкин, баъзи жойларга эса туман тушиши кутилади, республиканинг тоғли жойларида қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13° совуқ, кундузи 0-2° совуқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10°гача совуқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ кундузи 0-5° совуқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 15-20°, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, фақат Сурхондарё вилоятининг баъзи жойларида бир оз қор ёғади. Баъзи жойларда туман тушиши кутилади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиши ҳавфи бор. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° совуқ, кундузи 5-10° сувуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: