Эртага Тошкентда авиатехника кўргазмаси бўлиб ўтади

Дата: 21:30, 15-08-2014.

Тошкент. 15 август. ЎзТАГ – Эртага, 15 август куни Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси очиқ эшиклар кунини ўтказади, деб хабар қилади Культура.уз сайти.

Тадбир эрталаб соат 7.00да очилади ва соат 13.00гача давом этади.

Бу ерга келганларга янги авиация техникаси намойиш қилинади.

Шунингдек, авиамоделчиларнинг радио орқали бошқариладиган самолёт моделлари билан чиқишлари, ҳаво шарини учириш ҳам режалаштирилган.

Тадбирга кириш Дўстлик (собиқ Чкалов) метро станцияси томонидан амалга оширилади, деб ёзади сайт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: