Эртага Тошкентда мамлакатдаги энг кекса ўқув муассасаларидан бирининг 75-йиллик юбилейини нишонлаш бошланади

Дата: 10:29, 20-10-2014.

Тошкент. 20 октябр. ЎзТАГ – 21-31 октябр кунлари Ўзбекистондаги энг номдор ўқув муасссаларидан бири – В. Успенский номидаги Республика ихтисослашган мусиқа академик лицейи ташкил топганлигининг 75 йиллиги нишонланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ушбу санага бағишлаб кўплаб тадбирлар ўтказиш режалаштирилган. Улар орасида концертлар, маҳорат дарслари, ижодий учрашувлар ва бошқалар бор. Юбилей тадбирлари доирасида Халқ чолғулари ижрочиларининг халқаро конкурси ва “Замонавий босқичда мусиқий таълимнинг долзарб муаммолари” илмий-амалий конференцияси ҳам ўтказилади”, – деб таъкидлашди В.А.Успенский номидаги мусиқа билим юрти матбуот хизматида.

Айни пайтда ўқув юртининг нуфузи жуда юқори. Фақат 2013-2014 ўқув йилларида лицейнинг 100 атрофида ўқувчилари республика ва халқаро конкурслар, фестивал ва ижодий форумлар лауреат ва иштирокчилари бўлдилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: