Эртага Тошкентда янги “Mening Yurtim” телеканалининг тақдимоти бўлиб ўтади

Дата: 14:11, 11-12-2014.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Эртага Тошкентда янги “Mening Yurtim” нодавлат телеканалининг тақдимоти бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Шу кундан бошлаб канал расман ишлашни бошлайди. Уни синов тариқасида узатиш ишлари 12 ноябрдан бери амалги ошириб келинмоқда. Эндиликдан пойтахт ва Тошкент вилоятининг 5 млн аҳолиси эътиборига ўзбек ва бошқа тиллардаги ўзига хос телекўрсатувлар тақдим қилинади. “MY5”нинг телекўрсатувлари ахборот ва маданий-маърифий, мусиқий-кўнгилочар дастурлардан иборат бўлади”, – деб таъкидлашди Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси матбуот хизматида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: