Эртага Тошкентда Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доираларининг кооперацион биржаси ўтказилади

Дата: 17:54, 27-05-2014.

Тошкент. 27 май. ЎзТАГ - Эртага Тошкентда Ўзбекистон ва Латвия ишбилармон доираларининг кооперацион биржаси ўтказилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси матбуот хизматига асосланган ҳолда.
Латвия делегацияси таркибига транспорт ва логистика, энергетика, таълим ва фан, фармацевтика, кимё ва озиқ-овқат саноати, қишлоқ ва балиқчилик хўжалиги, органик ўғитлар ишлаб чиқариш, текстиль ва мода, туризм каби соҳалардаги компания ва концернлар вакиллари кирган.
Тадбир ўзбек ва латвия бизнес доираларига ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон беради, дейилади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: