Эртага тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси БААнинг “Ал-Айн” клубига қарши ўйнайди

Дата: 11:23, 17-03-2015.

Тошкент. 17 март. ЎзТАГ – 18 мартда пойтахтнинг “Пахтакор” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси доирасида БААнинг “Ал-Айн” клубига қарши ўйинга тушади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўйин тошкент вақти билан соат 17.00да марказий “Пахтакор” стадионида бошланади. Учрашувнинг бош ҳаками Жанубий Кореялик Ким Жонг Хек. Қанотларда унга Юн Кванг Йеол ва Чои Мин Бюнглар ёрдамлашади”, – деб таъкидлашди “Пахтакор” ФК матбуот хизматида.

Маълумот ўрнида, пахтакорчилар “Ал-Айн” билан сўнгги марта 2010 йилда ўйнаган эдилар. Ўшанда пойтахт жамоаси сафарда 1:0 ҳисобида, ўз майдонида эса – 3:2 ҳисобида ғалаба қилган эди. “Пахтакор” БАА клубларига қарши жами 12 ўйин ўтказган. Уларнинг кўпчилиги – 8таси ўзбекистонликлар ғалабаси билан, 2таси дурангга ва 2 ўйин мағлубият билан якунланган, 20 гол урилиб, 11 гол ўтказиб юборилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: