Эртага Урганчда Орол муаммолари бўйича халқаро конференция очилмоқда

Дата: 11:03, 27-10-2014.

Тошкент. 27 октябр. ЎзТАГ – 28-29 октябр кунлари Урганчда “Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликнинг ривожланиши” мавзусидаги халқаро конференция бошланади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Унда 25 мамлакатдан келган 250 эксперт қатнашиши кутилмоқда. Тадбирдан кўзланган асосий мақсад – халқаро ҳамжамиятнинг Орол денгизи ҳавзаси ҳудудидаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилашга қаратилган дастур ва лойиҳаларини амалга ошириш учун маблағ ва ҳаракатларини мобилизация қилиш, шунингдек, экологик фалокатнинг салбий оқибатларини камайтиришдан иборат”, – деб таъкидлашди конференция ташкилий қўмитасида.

Тадбирнинг пленар йиғилишида Орол денгизи муаммоларига бағишланган видеофильм намойиш этилади. Бундан ташқари, ҳудудий лойиҳаларнинг амалга оширилишига бағишланган маърузалар, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси, халқаро ташкилотлар ва донорлар вакиллари маърузалари ҳам тингланади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: