Эртага Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин

Дата: 12:15, 30-12-2014.

Тошкент. 30 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин, республиканинг қолган қисмида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик бўлмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Эрталаб ва кечқурун туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 12-14° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ бўлади; кундузи 2-7° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқ, кундузи 9-14° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 10-15° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 4-9° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: