Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин

Дата: 14:15, 17-12-2014.

Тошкент. 17 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 8-10° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёғингарчилик бўлади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: