Эртага Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин
Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, лекин ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида кечаси 5-10° совуқ, кундузи 1-6° илиқ.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2 °илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ атрофида, кундузи 5-10° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ-3° илиқ ўртасида.