Эртага Ўзбекистонда ёмғир, қор ёғиб, шамолнинг кучайиши кутилмоқда

Дата: 12:10, 06-11-2014.

Тошкент. 6 ноябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистонда ёмғир, қор ёғиб, баъзи жойларда шамолнинг кучайиши кутилмоқда, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-12 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ ўртасида, кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир ва қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 2-7°совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ ўртасида.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир, қор ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга кучли ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ ўртасида, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга кучли кучли ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ, 2° илиқ ўртасида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: