Эртага Ўзбекистоннинг 2018 йилги ЖЧ ва Осиё Кубоги 2019даги рақиблари номлари маълум бўлади

Дата: 11:14, 13-04-2015.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Эртага, 14 апрелда Осиё футбол конфедерациясининг Куала-Лумпурдаги қароргоҳида 2018 йилги Жаҳон чемпионати ва Осиё Кубоги 2019 иккинчи малака босқичининг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Қуръада жамоалар беш саватчага бўлинади. Ўзбекистон биринчи саватчага тушган бўлиб, бу саватда ФИФА рейтингида юқори ўринга эга бўлган кучли жамоалар тўпланган. Ўзбекистондан ташқари ушбу саватдан Эрон, Япония, Жанубий Корея, Австралия, БАА, Хитой ва Ироқ ўрин олган”, – дейилади мамлакат Футбол федерацияси хабарида.

Иккинчи саватда Саудия Арабистони, Қатар, Бахрайн, Уммон, Иордания, Вьетнам, Сурия ва Қувайт термалари, учинчисида Афғонистон, Филиппин, Мальдив ороллари, Таиланд, Тожикистон, Ливан, Ҳиндистон ва Фаластин жамоалари, тўртинчисида Шарқий Тимор, Қирғизистон, ХХДР, Мьянма, Туркманистон, Сингапур, Индонезия, Бутан, бешинчисида Малайзия, Гонконг, Бангладеш, Гуам, Лаос, Хитой Тай пейи, Камбоджа ва Яман термалари бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: