Эртага Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари айрим туманларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Дата: 13:38, 02-12-2014.

Тошкент. 2 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари айрим туманларида ёмғир ёғиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмида эса ёмғир ёғиб, қорга айланади, тоғолди туманларида эса сел келиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин). Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/сни ташкил қилади, 12-17 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, баъзи туманларда қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-5° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғабрдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси ва кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади, туман тушади.Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: