Эртага Ўзбекистоннинг айрим туманларида ёғингарчилик бўлади, тоғли туманларда эса қор кўчиши ҳавфи бор
Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг айрим туманларида ёғингарчилик бўлади, шамолнинг тезлиги 15-20 м/сгача кучайиши кутилмоқда, баъзи ерларга туман тушади, тоғли жойларда эса қор кўчиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.
Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёғингарчилик (қор, ёмғир) бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб (соат 10гача) туман тушиши мумкин. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 3-8 м/с тезликда эсади, 12-17 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-5° совуқ, кундузи 1-3° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сгача ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 4° совуқ - 1° илиқ бўлади.