Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда

Дата: 16:24, 01-12-2014.

Тошкент. 1 декабр. ЎзТАГ - Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда, шамол кучайиши мумкин, баъзи жойларга туман тушади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-2° илиқ, кундузи 8-10° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, баъзи туманларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғабрдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 5-10° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ - 3° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёҳади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° сувуқ - 2° илиқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, йўналишини ғарбга ўзганртиради, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Баъзи жойларга туман тушади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: