Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида ёмғир ва қор шаклида бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин

Дата: 13:36, 26-11-2014.

Тошкент. 26 ноябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг баъзи туманларида ёмғир ва қор шаклида бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин, республиканинг тоғолди туманларида сел келиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида бир оз ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор).Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 1-3° совуқ, кундузи 2-4° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 7-12° совуқ, кундузи 0-5° совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: