Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин

Дата: 22:07, 30-03-2015.

Тошкент. 30 март. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларида ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 6-8° илиқ.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамол йўналишини ғарбга ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир ёғиб, қорга айланиши ҳам мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа айланиб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 3-8° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиб, қорга айланиши ҳам мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Баъзи жойларга туман тушиши ҳам мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, ёмғир қорга айланиши ҳам мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-4° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Қор кўчиши ҳавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимолий-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ - 2° илиқ бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: