Эртага Ўзбекистоннинг баъзи жойларига ёмғир ёғиши мумкин

Дата: 14:50, 17-10-2014.

Тошкент. 17 октябр. ЎзТАГ – Эртага, 18 октябр куни Ўзбекистоннинг баъзи жойларига ёмғир ёғиши мумкин, фақат Фарғона водийсида ёғингарчилик кузатилмайди, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 25-27° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларга бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 22-27° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 23-28° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 21-26° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлибвақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ атрофида, кундузи 15-20°, ёмғир пайтида 10-15° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: