Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида шамол кучаяди

Дата: 12:19, 06-10-2014.

Тошкент. 6 октябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг кўплаб туманларида шамол кучаяди, Тошкент, Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳарорат бир оз пасаяди, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларида эса ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ, кундузи 15-20° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, бир оз булутли бўлади, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, булутли бўлади, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол бошда шарқдан, кейинчалик ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 20-25° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: