Эртага Ўзбекистоннинг катта қисмида 20 даражадан зиёд иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 10:50, 06-04-2015.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг катта қисмида 20 даражадан зиёд иссиқ бўлиши кутилмоқда, фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10-12° илиқ, кундузи 18-20° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, 18-23° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15° илиқ, кундузи 18-23° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 16-21° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: