Эртага Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади

Дата: 14:51, 03-12-2014.

Тошкент. 3 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, республиканинг қолган қисмида эса ёмғир ва қор ёғади, вақти-вақти билан шамол эсиб, туман тушади, тоғолди туманларида эса сел келиши ҳавфи бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор). Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарққа ўзгартириб, тезлиги 5-10 м/сни ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2-5° совуқ, кундузи 0-2° совуқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан қор ёғади, туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсиб, йўналишини ғарбга ўзгартиради, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° совуқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 7-12° совуқ, кундузи 1-6° совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда вақти-вақти билан ёмғир, қор ёғади, Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, тузлиги 7-12 м/с ташкил этади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 2° совуқ, 3° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир, қор ёғади, туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, тезлиги 7-12 м/с ташкил этади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларда вақти-вақти биланёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор), туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, тезлиги 7-12 м/с ташкил этади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан қор ёғиб, туман тушади. Ғарбдан эсган шамолнинг йўналиши шарққа ўзгариб, тезлиги 7-12 м/с ташкил этади, баъзи ерларда 12-20 м/сгача кучайиши ҳам мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 2-7° совуқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: