Эртага Ўзбекистоннинг Қорақапоғистони, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади

Дата: 13:46, 18-12-2014.

Тошкент. 18 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг Қорақапоғистони, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, Тошкентда бир оз ёмғир ёғиши мумкин, республиканинг қолган вилоятларида бир оз ёмғир ва қор ёғиши эҳтимоли бор, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, бир оз ёмғир ёғишиш мумкин. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1° совуқ - 1° илиқ, кундузи 8-10° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 3° совуқ - 2° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёмғир, қор ёғиши мумкин. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ – 3° илиқ, кундузи 8-13° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 5-10° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи туманларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлади. Ғарбдан эсган шамолнинг тезлиги 7-12 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: