Эртага Ўзбекистоннинг пойтахти ва тоғли туманларида қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 12:39, 25-12-2014.

Тошкент. 25 декабр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг пойтахти ва тоғли туманларида қор ёғиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмларида ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкентда ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, кечаси ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси 0-2° совуқ, кундузи 7-9° илиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади; Хоразм вилояти бўйича 3-8° илиқ.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° илиқ, баъзи жойларда 0-2° совуқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқ, кундузи 8-13° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқдан эсган шамолнинг тезлиги 5-10 м/с ташкил қилади. Ҳарорат кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли туманларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин.Ғарбдан эсган шамол йўналишини шарққа ўзгартириб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° совуқ, кундузи 0-5° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: