Эртага Ўзбекистоннинг шимолий-шарқи ва тоғли туманларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Дата: 14:46, 04-11-2014.

Тошкент. 4 ноябр. ЎзТАГ – Эртага Ўзбекистоннинг шимолий-шарқи ва тоғли туманларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда, республиканинг қолган қисмида шамол бўлиб, баъзи жойларга ёмғир ёғади, дея хабар қилинади Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.

Тошкент шаҳрида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 7-12 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 13-15° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ва қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3°илиқ ўртасида, кундузи 2-7° илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 3-8° илиқ; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 3°совуқ-2° илиқ ўртасида, кундузи 2-7° илиқ.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, баъзи жойларга ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 10-15° илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ўзгариб туради, кечга бориб баъзи жойларга ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлиб, ўзгариб туради, баъзи ерларга ёмғир, қор ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/сга ҳам чиқиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: