Эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги “бронза”си Ўзбекистонга насиб қилди

Дата: 09:22, 31-05-2016.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси аъзоси Алексей Мочалов байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон кубоги биринчи босқичининг совриндори бўлди. Ушбу биринчилик Дуйсбургда (Германия) бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Каноэ федерациясидан хабар қилишларича, ўзбекистонлик спортчи бир кишилик байдаркада 500 метрга сузишда 1.39.285 натижа билан бронза медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамизки, ўтган йилнинг ноябрида Индонезияда Алексей Мочалов Осиё чемпиони бўлиб (бир кишилик байдарка, 1000 м), Бразилиядаги Олимпиа ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: