ЭСКАТО 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ 8,1% ўсишини башорат қилди

Дата: 15:44, 07-08-2014.

Тошкент. 7 август. ЎзТАГ – 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ 8,1% ўсади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси – ЭСКАТОнинг пайшанба куни эълон қилинган маърузасига асосланган ҳолда.

2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 8,1% ўсади. Фойдага солинадиган солиқ миқдорининг пастлиги мамлакатдаги саноат фаолиятини кенгайтиради, деб қайд этилади маърузада.

ЭСКАТО экспертларининг тахминларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 2013 йилдаги 12,1 фоиздан 11 фоизгача тушди.

2014 йилда Ўзбекистон ҳукумати ЯИМ ўсишини 8,1% даражасида,саноат ишлаб чиқаришида 8,3%, қишлоқ хўжалигида 6%, капитал киритмалар ҳажмида 9,5% даражасида бўлади, деб тахмин қилмоқда.

ЭСКАТО – БМТнинг энг йирик ҳудудий иқтисодий комиссияси бўлиб, унинг бош қароргоҳи Бангкокда жойлашган. Ташкилот ОТО ҳудуди мамлакатларининг иқтисодий тараққиётига кўмаклашади. Бугунда ташкилотга жами 53 мамлакат аъзо.

 

Янгилик билан ўртоқлашиш: