Эски ТошТИ ёнидан ўтувчи янги йўл ўтказгич 17 июлда фойдаланишга топширилади
Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – Эски Тошкент Тиббиёт институти (ТошТИ) ёнидан ўтувчи янги йўл ўтказгич 16-17 июлда фойдаланишга топширилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Янги кўприк устунлари олдингисиниидан анча кичик бўлади. Трамвай линиясининг олиб ташланиши ҳам мавжуд йўлни сезиларли равишда кенгайтиришга имкон беради. Бундан ташқари, мазкур участкани кенгайтириш бўйича бир қатор қизиқарли инженерлик ечимлари ҳам кўриб чиқилмоқда”, - деб таъкидлашди пойтахт ҳокимиятида.
Бундан олдинроқ, йўл ўтказгични 5 августга фойдаланишга топшириш кўзда тутилган эди. Аммо, бу ерда юзага келаётган доимий автотирбандликлар туфайли лойиҳани тезлаштиришга тўғри келди. Йўл хизматлари эски йўл ўтказгич ҳудудидан ўтишни тўлиқ тўхтатдилар. Бу эса ишларни режадагидан олдинроқ якунлашга имкон беради.