Эстония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 16:16, 29-09-2016.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – 3-7 октябрда Эстония ишбилармон доиралари делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Маълум қилинишича, ташрифни ташкил қилиш ишлари Ўзбекистон ва Эстония Савдо саноат палаталари томонидан олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ССП маълумотларига кўра, делегация таркибига ахборот технологиялари, логистика, темир йўл саноати, старт-таплар ишлаб чиқиш, машинасозлик ва таълим соҳасидаги эстон компаниялари вакиллари киради.

Ташриф доирасида турли тадбирлар уюштириш, жумладан, Тошкент ва Самарқандда ўзбек-эстон бизнес-форуми ва кооперация биржасини ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: