Эстониянинг “Skinest Rail” компанияси “Ўзметкомбинат”ни модернизация қилиш учун ускуналар етказиб беради
Бекобод. 5 август. ЎзТАГ – Бекободда (Тошкент вилояти) “Ўзметкомбинат” АЖ ва “Skinest Rail” эстон компанияси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзметкомбинат”нинг қуйиш ишлаб чиқариши учун технологияларни ишлаб чиқиш ва уни реконструкция қилиш учун ускуналар етказиб бериш музокараларнинг асосий мавзуси бўлди. “Skinest Rail” вакиллари ўзбек томонига лойиҳага доир ўз қарашлари ва тавсияларини маълум қилдилар.
Учрашув якунлари бўйича “Ўзметкомбинат”нинг инвестиция лойиҳалари доирасида ҳамкорликни давом эттириш ҳақида келишув имзоланди.
Қуйиш ишлаб чиқаришини модернизация қилиш бўйича лойиҳанинг тахминий қиймати $4 млн атрофида. Натижада йиллик ишлаб чиқаришни 1500 тоннадан 3200 тоннага етказиш режалаштирилмоқда.