Етакчи британ газетаси ЕИИни ЕИ посангиси деб атаб, МОнинг Ғарбдан ажралиб қолишидан ҳавотирда

Дата: 17:35, 11-06-2014.

Тошкент. 11 июн. ЎзТАГ - The Financial Times етакчи британ газетаси Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг ташкил этилиши билан боғлиқ таваккалчиликларга бағишланган мақоласида ушбу бирлашмани ЕИ посангиси деб атаб, Марказиё Осиёнинг Ғарбдан ажралиб қолиш эҳтимолидан ҳавотирдалигини билдирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Британия газетасининг ёзишича, “1 январдан (2015 йил - ЎзТАГ) бошлаб ишлай бошлайдиган Евроосиё Иқтисодий иттифоқининг май охирида расмий тасдиқланиши (Россиянинг - ЎзТАГ) ЕИга посанги яратиш йўлида қилинган кўп йиллик ҳарактларнинг натижаси бўлди”.
Санкциялар Россия эътиборини бошқа томонларга қаратишга мажбур қилмоқда, Россия билан яратиладиган ягона бозор охир оқибатда Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларининг ажралиб қолишига олиб келиши юзасидан хавотирлик бор, деб давом этади нашр.
The Financial Timesга Ереван ҳудудий тадқиқотлар маркази директори Ричард Гирагосяннинг берган изоҳида “Улар тузоқда ва айни пайтда тарихнинг қолишлари лозим бўлмаган томонида, янги “темир парда” ортида қоладилар” деб таъкидлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: