Етакчи ўзбек кабель ишлаб чиқарувчиси 2013 йилда $12 млн соф фойда олди

Дата: 21:00, 12-04-2014.

Тошкент. 12 апрель. ЎзТАГ – “Дойче Кабель АГ Тошкент” ҚК 2013 йилда 27,41 млрд сўм ($12,09 млн) миқдорда соф фойда олди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўтган йили корхона олган соф тушум миқдори эса 106,56 млрд сўмни ($47 млн) ташкил этди.
2014 йил бошига келиб, асосий маблағлар миқдори 19,21 млрд сўмга ($8,47 млн) тенг бўлди, бу 2013 йил бошидаги кўрсаткичдан 5,8% кўп демакдир. 2013 йил охирига келиб корхона узоқ муддатли активлари миқдори 21,87 млрд сўмни ($9,64 млн) ташкил этди.
“Дойче Кабель АГ Тошкент” ўзбек-немис ҚК кабель ўтказгич маҳсулотлари ва пўлат симдан буюмлар ишлаб чиқаради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: