Етим болалар ва камтаъминланган оилалардан бўлган болалар 11 минг президент совғаларини оладилар

Дата: 16:54, 27-12-2017.

Тошкент. 27 декабр. ЎзТАГ – “Меҳрибонлик”, “Мурувват” уйлари ва “SOS-болалар қишлоқлари” тарбияланувчилари Ўзбекистон президентининг 11 минг совғаларини оладилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Жорий йилда жами ҳар бири 12 номдаги ўқув қуроллари ва 15 номдаги ширинликлардан таркиб топган 11 минг совғалар тайёрланган, дейилади Халқ таълими вазирлиги ахборот хизматининг хабарида. 

3,7 мингдан зиёд совғалар пойтахт, Тошкент, Сирдарё ва Жиззах вилоятларига автотранспортда етказилган. 6,26 мингдан ортиғи Қорақалпоғистон Республикаси ва бошқа вилоятларга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК самолётларида етказилади.

Совғалар болаларга тантанали вазиятда “Президент арчаси” тадбирлари доирасида топширилади. Ушбу маросимлар 29-30 декабрь кунлари Қорақалпоғистонда, Тошкентда ва барча вилоятларда бўлиб ўтади.

Сурат манбаи: http://ruwest.ru/interview/25045/

Янгилик билан ўртоқлашиш: