ЕТТБ 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини 7,5% даражасида қолдирди

Дата: 11:05, 19-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2014 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиши прогнозини илгари май ойида тахмин этгани каби – 7,5% даражасида қолдирди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг пайшанба куни эълон қилинган материалларига асосланган ҳолда.

ЕТТБ экспертлари прогнозлари бўйича, Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 2015 йилда 7,6% ташкил қилади.

Банк экспертлари 2014 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 2013 йилдаги 11,2% қарши ўлароқ 11,4% ташкил этади, деб ҳисоблайдилар. ЕТТБ Россиядаги вазият Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсишга таъсир қилади, деб ҳисоблайдилар. Хусусан, Россиядан Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалари жорий йилда қисқармоқда, бу эса республикадаги истеъмолчилик талабини сезиларли даражада секинлаштиради.

Илгари Ўзбекистон ҳукумати 2014 йилда ЯИМ ўсишини 2013 йилдаги 8% қарши ўлароқ 8,1% даражасида бўлишини тахмин қилаётгани ҳақида хабар қилинган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: