ЕТТБ 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 7,8%дан 7%га қадар пасайтирди

Дата: 15:44, 03-06-2015.

Тошкент. 3 июн. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини январда тахмин қилинган 7,8%дан 7%га қадар пасайтирди. Бу ҳақида банкнинг чоршанба куни эълон қилинган материалларида хабар қилинмоқда.

ЕТТБ экспертлар маълумотларига кўра, Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,2% ўсади. Маълумки, 2014 йилда эса Ўзбекистон ЯИМ ўсиши 8,1% ташкил қилган эди.

Банк экспертлари Ўзбекистондаги инфляция даражаси 2014 йилдаги 8,4% жорий 2015 йилда 9,8% ўсишини тахмин қилмоқдалар, дейилади банк ҳисоботида.

ЕТТБ Россиядаги вазият Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсишига таъсир қилади, чунки Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми пасаяди, деб таъкидламоқдалар. Шунингдек, банк мутахассислари Ўзбекистоннинг Россия, Хитой, Қозоғистон каби асосий савдо ҳамкорлари билан савдолари ҳажми ҳам пасаяди, деб ҳисоблайдилар,

Янгилик билан ўртоқлашиш: