ЕТТБ 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 0,7% пасайтирди

Дата: 16:57, 12-05-2016.

Тошкент. 12 май. ЎзТАГ – Европа Тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2016 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 0,7 фоизга: 7,2%дан 6,5%гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг яқинда очиқланган ҳисоботига асосланган ҳолда.

Бундан ташқари, 2017 йилда ўзбек ЯИМ ўсиши асосан ташқи босимлар ва ички таркибий муаммолар натижасида 6,2% даражасида бўлиши прогноз қилинмоқда. Хусусан, бу ҳол Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажмларининг пасайиши ва асосий савдо ҳамкорлари – Россия ва Хитой билан савдонинг сустлашишига ҳам боғлиқ.

Айни пайтда, мазкур прогноз Марказий Осиё мамлакатлари орасида Туркманистон билан биргаликда (6,2% ўсиш) энг юқори ўсиш кўрсаткичи ҳисобланади. 

Шу билан бирга 2016 ва 2017 йилда йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 9% бўлиши кутилмоқда.

Ўз навбатида, Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилда ЯИМ ўсишини 2015 йил якунлари бўйича 8% қарши ўлароқ 7,8% даражасида бўлишини прогноз қилмоқда. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: