ЕТТБ ўзбек иқтисодиётининг ўсиш прогнозини пасайтирди

Дата: 15:30, 19-12-2017.

Тошкент. 19 декабр. ЎзТАГ – Европа Тикланиш ва Тараққиёт банки (ЕТТБ) 2017 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиш прогнозини 6,2%дан 5,4%гача пасайтирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) банкнинг ноябрдаги “ЕТТБ операциялари мамлакатларидаги минтақавий иқтисодий истиқболлар” ҳисоботига асосланган ҳолда.

Банк мутахассисларининг маълумотига кўра, 2018 йилда Ўзбекистон ЯИМ 6,2%га ўсади, бу эса ЕРББнинг май ойидаги прогнозида келтирилганга нисбатан 0,3% пунктга оздир.

ЕТТБ экспертлари Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишига барқарор ички инвестициялар ва иқтисодий ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилаётгани кўмаклашишини таъкидладилар. Банк Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан иқтисодий муносабатларни яхшилаш ҳисобига экспортини кўпайтиришини таъкидлаб ўтди.

ЕТТБ Россия ва Қозоғистондаги иқтисодий истиқболларнинг яхшиланишини қайд этиб ўтди, бу эса ушбу мамлакатлардан Ўзбекистонга пул ўтказмалари оқимини оширади. 

Сурат манбаи: фото из открытых источников

Янгилик билан ўртоқлашиш: