ЕТТБ Ўзбекистон иқтисодиётининг 2020 йилда 5,8% га ўсишини прогноз қилмоқда
Тошкент. 7 ноябрь. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистон иқтисодиётининг 2020 йилда 5,8% га ўсишини прогноз қилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
"Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 2019 йилда 5,5% га, 2020 йилда эса 5,8% га ўсади. Ўсиш саноат ва қурилиш секторини ривожлантириш орқали таъминланади", – деб ёзади "Минтақавий иқтисодий истиқболлар" (Regional Economic Prospects) ҳисоботи маълумотида.
Ҳисоботга кўра, мамлакатда экспорт операцияларининг 45% ўсиши кузатилмоқда, бу Ўзбекистонда савдони либераллаштириш, шунингдек, минтақавий интеграцияни акс эттиради. Бундан ташқари, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кредитлаш ҳажмининг 60% дан ортиғи сезиларли даражада ошди, бу эса инфратузилмага ва бизнес фаоллигига ортиб бораётган инвестицияларни кўрсатади.
2019 йилнинг биринчи уч чорагида мамлакатда инфляция 14,1% га секинлашди.
ЕТТБ Ўзбекистон валюта бозорини либераллаштиришни ҳам маъқуллайди. Натижада, 2019 йилнинг бошидан бери девалвация деярли 12% ни ташкил этди.
"2019 йилнинг август ойидан бошлаб валютани тартибга солиш органлари валюта курсининг кунлик ўзгаришлари учун 5% лимитни олиб ташладилар ва бозорга ушбу кўрсаткични аниқлашга имкон берди. Бундан ташқари, тижорат банклари томонидан чет эл валютасини сотиш бизнес ва туризмдан ташқари бошқа мақсадларга ҳам рухсат этилади", – деб қайд этилади ҳисоботда.
Сурат манбаи: iltumen.ru


