ЕТТБ Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 7,8% қадар оширди

Дата: 22:07, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) 2015 йилда Ўзбекистон ЯИМ ўсиш прогнозини 2014 йил сентябрдаги 7,6%га қарши ўлароқ 7,8% қадар оширди. Бу маълумотлар банкнинг сешанба куни эълон қилинган материалларидан маълум бўлди.

Банк экспертларининг маълумотларига кўра, 2014 йилда Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши 8% ташкил қилган.

ЕТТБ экспертлари 2015 йилда Ўзбекистонда инфляция даражаси 11% даражасида сақланади ва 2014 йилдаги даражада бўлади, деб ҳисоблайдилар.

Иқтисодий таназзул иқтисодиёти барқарор ўсаётган Ўзбекистонга таъсир қилгани йўқ. Аммо Россиядаги вазият мамлакатнинг иқтисодий ўсишига таъсир қилади, чунки Россиядан Ўзбекистонга келаётган пул ўтказмалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо ҳажми ҳам қисқаради, дейилади ЕТТБ материалларида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: