ЕТТБ Ўзбекистонда қиймати 153 млн евродан зиёдлик 6 лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишув имзолади

Дата: 14:03, 18-09-2018.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Ўзбекистонда қиймати 153 млн евродан зиёдлик ($180 млн атрофида) 6 лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида келишув имзолади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълумотларига кўра, келишув 14 сентябрда Wyndham-Tashkent меҳмонхонасида имзоланган бўлиб, бу ерда ЕТТБ ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вакиллари учун биринчи таништирув семинари бўлиб ўтган.

Семинар давомида ЕТТБ “Маданий мерос бўйича ҳадли концепция” лойиҳасини, миллий ва субмиллий ва хусусий лойиҳаларни молиялаш учун кўп тармоқли дастурни тасдиқлади.

“Шу муносабат билан, банк Ўзбекистонда умумий қиймати 153 млн евродан ортиқ бўлган 6та лойиҳани амалга ошириш бўйича шартнома имзолади”, - дея қайд этди ЕТТБнинг катта банкири, кўчмас мулк ва туризм департаменти директорининг ўринбосари М. Вуиу.

Таъкидланишича, ЕТТБнинг ушбу концепцияси бўйича молиялаштирилаётган лойиҳалар маданий объектларни асраб-авайлаш, бошқариш, иқтисодий фойдаланиш, шаҳар инфратузилмасини ривожлантириш, туризм хизматлари сифатини назорат қилишга бевосита қаратилган, шунингдек, маданий мерос ва бошқа сайёҳлик бойликлардан фойдаланишни кенгайтиришга йўналтирилган бўлиши керак.

Маълум қилинишича, ЕТТБ маданий меросни сақлаш бўйича ҳадли концепцияси бўйича семинарлар 17-18 сентябр кунлари Хивада давом этади ва 19 сентябр куни Тошкентда ниҳоясига етади.

Эслатиб ўтамиз, 14-19 сентябр кунлари Ўзбекистонда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маданий меросни сақлаш соҳасидаги семинар ва халқаро тренинглари бўлиб ўтмоқда.

Европа тикланиш ватараққиёт банки - 61 мамлакат ва икки халқаро ташкилотлар томонидан Марказий Европадан Марказий Осиёгача 34 мамлакатларда бозор иқтисодиёти ва демократия қўллаб-қувватлаш учун 1991 йилда яратилган йирик инвестиция механизм ҳисобланади. 1992 йилдан 2010 йилгача бўлган даврда ЕТТБ Ўзбекистонга 54 лойиҳани амалга ошириш доирасида 894 млн евро сармоя киритган. 2017 йил охиридан эътиборан банкнинг Ўзбекистондаги фаолияти қайта тикланган.

$1=8039,00 сўм

1 евро=9347,75 сўм

Сурат манбаи: из http://oukas.info

Янгилик билан ўртоқлашиш: